Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЯқинда бир танишим қўлимга «Қобилият» номли ҳинд фильми премьерасига таклифнома тутқазди. Тўғриси, катта экранда ҳеч қачон ҳинд фильмларини томоша қилмаганим учунми, қизиқ кўринди.
Атрофда кўпроқ ёшлар, аёллар, болалар. Фильм бошлангунига қадар «ҳамма маданий ҳордиқ олишга ҳақли», деган фикрда эдим. Бироқ фильмни томоша қилиш асносида бу фикрга келишга шошганимни англадим. Чунки фильм сюжети шундай эди: йигит ва қизни бир аёл таништириб қўяди. Иккала ёш ҳам сўқир. Аммо бир-бирига маъқул келади ва турмуш қуришади. Шунгача ҳаммаси яхши бўлади, сўнг эса безори қўшни йигитлар сўқир келиннинг номусига тегади. Келин бу хўрликка чидолмай ўзини осиб қўяди. Сўқир куёв эса улардан қасос олади.
«Хўш, нима бўпти? Доимги сюжетлардан биттаси-да», дерсиз. Бироқ масаланинг бошқа жиҳати-чи? Биз ҳинд фильмларини дилтортар куй-қўшиқлари, нафис рақслари, юксак тараннум этилувчи муҳаббат, дўстлик, садоқат туйғулари уфуриб тургани ва қайсидир маънода, маданиятимизга ўхшашлиги учун томоша қиламиз, деб ўзимизни ишонтирамиз. Балки бу ишончимиз «Сангам», «Гул ва тош» каби машҳур фильмлар тасаввури туфайлидир. Бироқ бугун ҳинд фильмларига ҳам «оммавий маданият», очиқ саҳналар, алмойи-жалмойи ҳаракатлар кириб келгани ҳеч биримизга сир эмас. Айнан, бир қатор дубляж усталари ўзбек тилига ўгирган «Қобилият» фильмида ҳам бу каби саҳналар тўлиб-тошган экан. Бугун биз айрим ўзбек киноларини «маънавиятимизга зид», «ўзбек бундай ўйламайди», «буни оилавий кўрмаслик керак, болаларимизда ҳаё йўқолади», каби важлар билан танқид қиламиз. Бироқ четдан кириб келаётган фильмларга келганда нима учундир бу ҳақда унутиб қўямиз. «Қобилият»даги очиқ саҳналарга кўз юмиш ҳам мумкиндир, бироқ қизнинг ўзини-ўзи осиб қўйиши ёшлар ўртасида мана шу балонинг авж олишига туртки бермайди, деб ким айта олади? Энг ачинарлиси, фильм премьерасида болалари билан келган оналар бу ҳақда ўйлаб ҳам ўтирмади, назаримда. Ҳинд киноижодкорлари фильмни шундай маҳорат билан суратга олишганки, катта экрандаги воқеалар ёнингизда бўлаётгандек тасаввур уйғотади.
Бир қатор олдинда ўтирган тўрт-беш ёшлардаги болакай эътиборимни тортди. Қарангки, болакай бу саҳнани кўриш жараёнида ҳатто киприк қоқмади. Она эса гўё экран ичига кириб кетган. Энг даҳшатлиси, экранда олишув ва қасос саҳналари кўрсатилаётганида бутун залдагилар қарсак билан олқишлади. Наҳотки, бизнинг ёшларимиз ваҳшийликни олқишлаш даражасига етди? Наҳотки, боласини киносаройга олиб келаётган она унинг митти юрагини қандай туйғулар билан суғораётганини англаб етмаса?
Биз ҳар қанча танқид қилмайлик, Европа киносаноати биздан анча олдинда эканини тан олмай илож йўқ. Чунки улар ҳар бир фильм намойиши олдидан фильм ким ва неча ёшлилар учунлигини албатта, таъкидлайди ва бу ҳақда қора фонда ёзиб огоҳлантиради. Бизда эса бу ҳақда қанча таъкидланса ҳам ҳалиям эътиборсизлик ва лоқайдлик. Аслида бунга ким масъул? Ким буни назорат қилиши керак? Киносаройга келаётган болалар аслида қандай кинолар томоша қилиши керак? Бу ҳақда жиддий ўйлаб кўриш вақти келмадимикан?
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
БатафсилБугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил