Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ХЎЖАКЎРСИНГА БАЖАРИЛГАН ИШ

одамлар норозилигига сабаб бўлади

Кейинги пайтларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, соҳадаги янгиликларни ­амалиётга жорий этиш, репродуктив саломатликка алоҳида аҳамият берилмоқда. Айниқса, қишлоқ жойларда аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишда қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тубдан янгилашга киришилди.

ХЎЖАКЎРСИНГА БАЖАРИЛГАН ИШ

Соғлиқни сақлаш тизимига оид ислоҳотлар жараёнида Президентимизнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарори соҳа ривожида яна бир муҳим қадам бўлди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида самарасиз ишлаётган қишлоқ врачлик пунктларини қишлоқ оилавий поликлиникалари (ҚОП)га айлантириш ва самарали, тезкор ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш кўзда тутилган.

Бу борадаги ишлар айрим қишлоқ ҳудудларида тезкор, сифатли бажарилаётгани аҳолининг хурсандчилигига сабаб бўляпти. Аммо барча қишлоқларда ҳам аҳвол бирдек деб бўлмайди. Масалан, пойтахтимиздан унча узоқ бўлмаган Қибрай туманидаги «Байтқўрғон» қишлоғидаги вазият билан танишгач, айни хулосага келдик.

Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғидаги «Қизилкўприк» қишлоқ врачлик пункти Кўприкбоши, Уймовут, Нуробод маҳаллаларининг қарийб 7 минг 400 га яқин аҳолисини қамраб оларди. Унда ЭКГ, гинекология, лаборатория, стерилизация, эмлаш, муолажа хоналари мавжуд эди. Шифокорлар, ҳамширалар, энг кичик тиббий ходимлар аҳолига хизмат кўрсатган. Бир минг саккиз юздан ортиқ туғиш ёшидаги аёллар ҚВП шифокорларининг доим назоратида бўлган.

Шу йилнинг май ойидан ҚВПдаги барча жиҳозлар, аҳолининг касаллик варақалари, айрим шифокор ва ҳамширалар Байтқўрғон қишлоғининг бошқа бир чеккасида жойлашган Байтқўрғон 24-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасига айлантирилган ҚВПга кўчирилган. Қизилкўприк ҚВПда бир шифокор ва икки-учтагина ҳамшира вақтинчалик муддатга қолдирилган. Бу эса, Қизилкўприк ҚВП қамраб олган аҳолининг норозилигига сабаб бўляпти.

Аҳолининг таъкидлашича, Қизилкўприк ҚВП шифокорлари ва ҳамширалари кимнинг сурункали касали бор, кимнинг оиласида қандай беморлар яшайди, кимга доимий назорат керак — ҳаммасини билишган. Энди эса жуда кўплаб касаллик тарихини бошидан тузишга тўғри келмоқда. Бунинг устига, бу ҚВП йўл юзида ва аҳолига яқин жойда бўлгани учун унга келадиганлар қийналмаган. Энди эса 24-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасига бориш учун камида иккита транспортга чиқиш талаб этилмоқда. Бу ҳам ортиқча вақт ва маблағ сарфланишига сабаб бўляпти.

Вазиятни кузатдик. Чиндан ҳам олдин Қизилкўприк ҚВП қамраб олган аҳоли дастлаб бу ерда ишда бўлган шифокорга учрашади. Сўнгра эса таҳлиллар топшириш учун қишлоқ оилавий поликлиникасига боришга мажбур. Таҳлиллар жавоби чиққач эса, яна Қизилкўприк ҚВПга қайтиб келади. Шифокор ташхисини олгач, уни тасдиқлатиш учун яна қишлоқ ­оилавий поликлиникасига боришга мажбур. Кўриниб турибдики, аҳоли икки ўртада сарсон-саргардон.  

Бундан ташқари, ҳозирча, фақат хужжатларда қишлоқ оилавий поликлиникасида мавжуд бўлган УТТ, рентген каби тиббиёт асбоблари амалда йўқ. Шунингдек, ҚВП тўла-тўкис қишлоқ оилавий поликлиникасига айланиши учун қурилаётган бино ҳам пала-партиш аҳволда. Қишлоқ оилавий поликлиникасига Қизилкўприк ҚВПдан олиб кетилган аҳолининг касаллик варақалари ҳам жой йўқлигидан ҳалигача кираверишда полда тахланганича турибди.

Албатта, ҚВПларни қишлоқ оилавий поликлиникаларига айлантиришда аҳолига самарали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган. Бу ишларни тўла-тўкис, ўша жойларда яшаётган аҳолининг шарт-шароитидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш айни шу эзгу мақсадга хизмат қилишига шак-шубҳа йўқ. Бироқ юқоридаги ҳолат қарор ижроси умуман тескари йўсинда, кўзбўямачилик билан бажарилаётганидан дарак эмасми?

Гўзалой МАТЁҚУБОВА




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔34

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔137

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔186

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 34    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 137    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 186    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 194    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 303    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар