Шу кунларда халқаро ОАВ саҳифаларини бир қатор давлатларнинг Қатар билан дипломатик муносабатларни узгани тўғрисидаги шов-шувли хабарлар эгаллади. Аввалига Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср ўзаро муносабатларга нуқта қўйган бўлса, кейинроқ бу давлатлар сафига Яман, Ливия, Мальдив республикаси, Маврикий ва Мавритания ҳам қўшилди.
Хўш, кутилмаганда Форс кўрфази мамлакатларининг Қатардан юз ўгиришига сабаб нима? Бу совуқчиликдан ким манфаатдору кимга зарар? Бу яна бир сиёсий зиддиятли минтақа пайдо бўлишига замин, деган гаплар қанчалик асосли?
Масаланинг асл сабаби
Дипломатик алоқаларнинг узилишига сабаб қилиб расмий Доҳанинг террорчилик ташкилотларини маблағ билан таъминлаб келаётгани ошкор бўлгани айтилмоқда. Яъни, Қатарга террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилган гуруҳларни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали араб мамлакатларидаги вазиятни издан чиқаришга уринмоқда, деган айб қўйилмоқда.
Ўз навбатида, Қатар бу даъволарнинг биронтасини ҳам тан олмаяпти. Гўё террорчи гуруҳлар томонидан қироллик оиласи аъзолари гаровга олинган ва уларни қутқариш эвазига «Ал-Қоида»га бир миллиард АҚШ доллари берилган. Қатар расмийлари бу терроризмни молиялаштиришга кирмаслигини тушунтирмоқда.
Аслида Қатар ва Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги низо Ар-Риёдда бўлиб ўтган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитидан кейин юзага келди. Ўшанда Қатар янгиликлар агентлиги мамлакат амири номидан эълон қилган нутқида Эрон билан алоқалар ўрнатиш ёқлаб чиқилганди.
Кейинроқ Қатар ташқи ишлар маҳкамаси бу хабарни хакерлар иши баҳонаси билан инкор этганди. Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн эса бу раддияни ишончсиз, деб ҳисоблаган ва низонинг дастлабки учқунлари пайдо бўлган.
Босиқлик ва мулоҳаза билан
Айтиш керакки, сиёсий кескинликка Қатар ташқи ишлар вазирлиги ўта босиқлик билан жавоб қайтармоқда. Хусусан, вазирлик баёнотида муносабатларини узган мамлакатларнинг бу қароридан расмий Доҳанинг афсусда экани ва бу чорани асосланмаган фикрларга таянилган ҳамда тўғри эмас, деб ҳисоблашини билдирган. Шунингдек, ушбу мамлакатлар билан муносабатларни кескинлаштириш ниятида эмаслиги ҳам таъкидланган.
Кимга зарар?
Дипломатик алоқаларнинг узилиши, табиийки, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида, хусусан, савдо-сотиқ, транспорт, коммуникация каби соҳаларда ҳам алоқаларнинг тўхтатилишини англатади. Бу, биринчи навбатда, Қатарга қатор салбий оқибатларни олиб келиши мумкин. Биргина Қатар самолётлари учун ҳаво кенглиги ёпилишининг ўзиёқ улкан муаммоларни юзага келтириши айтилмоқда.
Қатарга озиқ-овқат маҳсулотларининг 40 фоизи Саудия Арабистони билан чегарадан кириб келади. Бу йўлнинг ёпилиши эса мамлакатдаги озиқ-овқат таъминоти масаласида ҳам муаммоларни келтириб чиқаради. Негаки, энди фақат денгиз ёки ҳаво орқали озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш йўли қолади.
Ҳозирданоқ аҳоли ўртасида тақчиллик юзага келиши борасидаги саросима бошланиб кетган. Одамлар шошилинч равишда энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув захираларини сотиб олмоқда, расталар бир неча дақиқада бўшаб қолмоқда.
Ечимга барча лоқайд
Ушбу сиёсий кескинликка жаҳоннинг қатор мамлакатлари ўз муносабатини билдирмоқда. Хусусан, АҚШ давлат департаменти Форс кўрфази мамлакатларини бирдамликка чақирган. Россиянинг эса бу ҳолатдан ташвишда экани айтилмоқда.
Айни пайтда Қатар ва Форс кўрфази давлатлари муаммо юзасидан бир стол атрофига йиғилиб, атрофлича ўйлаб кўриш ҳақидаги фикрга келгани йўқ. Музокаралар бошлашга ҳеч бир мамлакат негадир шошилмаяпти.
Ҳозирча кескинлик фақат иқтисодий муносабатлардагина акс этмоқда. Аммо бунинг оқибатларини ҳеч ким олдиндан башорат қила олмайди. Яна, тағин бу халқаро терроризм билан боғлиқ бўлса... Қолганини эса вақт кўрсатади.
Интернет материаллари асосида
Ҳумоюн ФАЙЗУЛЛА
тайёрлади.
Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар
🕔15:39, 13.04.2026
✔34
Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари) трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?
Батафсил
Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади
🕔15:59, 02.04.2026
✔137
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.
Батафсил
Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади
🕔15:31, 26.03.2026
✔186
Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.
Батафсил