Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚУЁШНИ РАВО КЎРИБ ЯШАЙЛИК

Матназар АБДУЛҲАКИМ

Ҳазрат Навоий ёзган эдилар:

Меҳр кўп кўргуздим, аммо меҳрибоне топмадим,

Жон, бас-э, қилдим фидо, ороми жоне топмадим.

ҚУЁШНИ РАВО КЎРИБ ЯШАЙЛИК

Бир қарашда шоирнинг бу гапи, чиндан ҳам, ғалати. Хусусан, шоир шахси билан боғлиқ юқорида зикр қилинган жиҳатларни назарда тутсак. Ҳазрат Навоий зоҳирий меҳр ҳақида эмас, одамни ичдан тозартирадиган, ботиний жозиба ҳақида гапиряпти. Ана шу қудратни топмаганидан ўкиняпти. Ҳазрат ­Навоийдек на бойликдан, на иззат-эҳтиромдан Оллоҳ қисмаган бир одам «топмадим», дея кўзда тутаётган мўъжизани мухтасар қилиб кўнгил, деб аташ мумкин. Шоир ана шу кўнгилларни топмоқчи, ўз кўнглини уларга армуғон қилмоқчи. Бироқ оммавий бир кўнгилсизлик юз бераётгани сабабли, бир «меҳрибон» тарзида ифодаланаётган ана шу кўнгилларни топмаганидан фарёд чекмоқда...

«Оммавий қирғин қуроллари» деган атама мавжуд. Ялпи кўнгилсизликлар қирғин қуролларининг энг даҳшатли туридир. Тўғри, бу қурол одамларни жисман маҳв этмайди, бироқ инсонни инсон қилиб турган маънавиятни завол топтириб, уни ўзлигидан мосуво қилади. Роботлаштиради. Улуғ шоиримиз Абдулла Ориповнинг таъбири билан айтганда, «юлдузларнинг ҳидини билмайдиган», «йиғлаган гўдакни юпата олмайдиган» бир аҳволга солади: забун қилади. Шунинг учун ҳам бемеҳрлик иллатининг дастлабки аломатлари кўзга чалиниши билан бонг уриш керак. Унинг жаранги ҳазрат Навоий умид этган ботиний меҳрнинг ўзи янглиғ ички бир тарзда янграб муттасиллик касб этса, юрак уриши сингари бир умр давом этадиган жараёнга айланса, нур устига нур.

Одам қорнига эмас, қадрига йиғлайди. Чунки одамнинг қорнини тўйғазиш қийин эмас. Меҳнат қилса, насибасига яраша ҳақ топади. Кўнгилни тўйдириш қийин. Бир қарашда-ку бу ҳам осон, бироқ садағанг кетай бу кўнгил деганни тўйдириш учун аввал уни... топиш керак...

Ҳеч эсимдан чиқмайди, дўстларимдан бирининг фарзанди бемор бўлиб қолганида, уни касалхонага ётқизишди. Шифокорлар дардни чекинтирса ҳам, фарзанднинг ғами ҳадеганда тисарилавермади. Унинг юзи ҳамон тунд, қовоғи солиқ, руҳи эзгин эди. Отаси нури дийдасидан «Бунча қисинасан, ўғлим, ахир яхши бўляпсан-ку, яна нима керак сенга?», деб сўраганида, бола: «Дадажон, шифокорлардан илтимос қилинг, менга бир оғиз яхши гап айтишсин», дея илтижо қилибди. Кўряпсизки, шифокорлар фарзанднинг дардига даво топишган, бироқ унинг кўнглини топа олишмаган.

Баъзан одамнинг исми-шарифини айтиб мурожат қилсангиз кифоя, унинг кўнгли тоғдек кўтарилади. Чунки исм — шаън. Демак, инсоннинг кўнгли унинг шаънидадир.

Ҳаётда кузатганим бор: одам одамнинг исмини айтиб сўкканида ҳам кечирилади. Бироқ онасини, миллатини, ватани номини айтиб ҳақорат қилганларида, ҳеч ким ҳеч қачон ҳеч кимни кечирмаган...

Аввало, инсоннинг кўнгли унинг онасида, миллатида, ватанидадир. Шунинг учун ҳам сиз ҳар бир одамни камситаётиб, унинг онасини, миллатини, ватанини ерга ураётган бўласиз. Чунки таҳқирланган одам албатта сизни ҳам — хоҳ ошкор, хоҳ пинҳон — ҳақорат қилади.

Демак, бошқани ҳақорат қилиш бу — ўзингни ҳам ҳақоратга қўйиш билан баробар.

Борингки, ҳамма-ҳамманинг кўнглини топиш қийин. Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳеч кимнинг кўнглини оғритишга ҳаққимиз йўқ. Одамларга яхшилик қилиш одамларга ёмонлик қилмасликдан бошланади. Модомики оғриётган экан, кўнгил мавҳум тушунча эмас, мавжуд ҳодиса. Муайян бир мўъжизадир.

Одамларнинг кўнглини топиш асосий бурчи бўлмаган касбнинг ўзи йўқ. Агар мендан ҳамма касбни бир тушунча билан изҳор қил, десалар, «Одамларнинг кўнглини топиш» деб жавоб берган бўлар эдим.

Бизлар даволаб, бинолар қуриб, шеърлар ёзиб, кашфиётлар қилиб, ҳосиллар етиштириб, конлар очиб, хуллас, барча эзгу ишларни қилаётиб, асосан, бир муҳим вазифани адо этамиз: одамларнинг кўнглини топамиз.

«Ҳамма йўллар Римга элтади», деган экан қадимги италияликлар. Ёлғон айтишибди улар. Ҳамма йўллар фақат бир манзилга — одамларнинг кўнглига элтади. Бошқа барча йўллар ҳалокатлидир. Бир-бирларини тополмаган кўнгиллар бир-бирларига қараб ўқ узадилар. Афсуски, бундай ўқлар аксар ҳолларда адашмайди. Ўқлар одамларнинг кўнглини тўғри топиб боради. Шунинг учун ҳам биз айтилган сўз — отилган ўқ, деймиз. Аслида айтилган сўз бўлса торпедони эслатади. Шунинг учун у мўлжалга, яъни инсон кўнглига бориб тегмагунча ўзининг даҳшатли парвозидан тинмайди. Шаънингизга айтилган яхши гаплар қаердадир чарчаб, парвоздан тўхтаб қолган бўлиши мумкин. Ёвуз сўзнинг қанотлари толмас бўлади. Бироқ қўрқманг. Ноумид бўлмаса­нгиз, дунёдаги барча қузғунларнинг қанотларидаги қудратни бахт қушларининг қанотларига олиб бериш мумкин. Бу илоҳий мусодара бизнинг иродамиз билан содир бўлади.

Раҳбар, айниқса, одамларнинг кўнглини топишдан адашса, таҳликалидир. Чунки раҳбар — хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, ҳамиша ватаннинг номидан иш кўради. Шунинг учун ҳам ҳар бир раҳбарнинг салоҳияти унинг одамлар кўнглини қай даражада топа олишига боғлиқ. Талабчанликни қўлдан бой бермаган ҳолда, одамларни дилшод қила билиш ҳар бир раҳбар учун ҳам қарз, ҳам фарз. Ана шу бахтга эриша олмаган раҳбар учун ҳар қандай оромкурси чақиртиканак. Чунки одамларнинг кўнглини оғритаётган раҳбар одамни ўз касбидан, уй-элидан, борингки, ҳатто, ватанидан бездириши ҳеч гап эмас.

Шундай лашкарбошилар бўлишганки, барча аскарларини номма-ном билишган. Одамлар бор, ўз фарзандларининг номини адаштирадилар. Албатта, яхши лашкарбоши бўлиш учун ҳар бир аскарнинг номини билиш шарт эмас. Бироқ ҳар бир аскарнинг кўнглини топа билиш шарт. Акс ҳолда, қўшин бундай лашкарбошига итоат қилмай қўяди.

Искандар жаҳонгирлик мартабасига эришгач, устозини йўқлаб борибди. «Устоз, — дебди у офтобда исинаётган кекса муаллимга, — мен бутун дунёни забт этдим, сизнинг яхшиликларингизни қайтармоқчиман. Тиланг тилагингизни!»

Устоз унга жавобан дебдики:

«Сендан бир тилагим шуки, офтобнинг олдидан қоч, қуёшни мендан тўсма!»

«Меҳр» сўзининг луғавий маъноси «қуёш» демакдир. «Меҳрибон» бу — қуёшни раво кўрмоқ демакдир. Қуёш ҳар биримиздадир. Бу қуёш кўнглимиздир. Келинг, бир-биримизга қуёшни раво кўриш умидида бўлайлик. Шундагина яшаш шунчаки тирикчилик эмас, чинакам ҳаётга айланади. Имиллашлардан парвозга ўта бошлаймиз.




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔185

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔257

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔446

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 185    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 257    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 446    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 486    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 546    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар