Экоолам      Бош саҳифа

80 гектардан ортиқ ер майдони чиқинди Полигонларидан табиатга қайтарилди

Чиқиндихоналар давлат тасарруфига берилгач, уларга эътибор, муносабат ва бошқарув ҳам тубдан ўзгарди деса бўлади. Эгасиз ва қаровсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйилган, кўз ўнгимиздаги салбий манзарадаги чиқиндихоналар эндиликда тобора тартибга кирмоқда.

80 гектардан ортиқ ер майдони чиқинди  Полигонларидан  табиатга қайтарилди

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги қарорига асосан «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси ташкил этилиб, чиқинди полигонлари бошқарувини тизимлаштириш, модернизация қилиш ҳамда оптималлаштириш вазифаси юклатилган эди.

Ҳозир чиқиндихоналарда атмосферага чиқарилаётган ташланмаларни мониторинг қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича сув ҳавзаси, санитар бурчаклар, қоровулхона, ҳожатхона ҳамда сув қудуқлари, дизбарьер қурилмаси барпо этилиб, узлуксиз электр ва ичимлик сув таъминотига эътибор қаратиляпти.

Экология вазирлиги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан полигонлардаги 300 га яқин махсус техникаларга замонавий GPS назорат тизими ўрнатилган. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча 78 та махсус техника харид қилиниб, ҳудудларга тарқатилган.

Ҳозирда жами 184 та маиший чиқинди полигонидан 39 таси тартибга келтирилиб, ўртача 70-80 см тупроқ қатлами билан ёпилди, аҳоли саломатлиги, атроф-муҳит ва экологияга салбий таъсирига чек қў­йилиб, ерлар табиатга қайтарилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Тошкент, Наманган, Андижон, Бухоро, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларининг жами 14 та туманда жойлашган қаттиқ маиший чиқинди полигонларида суриш, зичлаш, текислаш ишлари амалга оширилди. Қолаверса, манзилли дастур асосида 37 та чиқинди полигони автотарози ва кузатув камералари билан жиҳозланмоқда.

Шунингдек, 2025 йил давомида 18 та чиқинди полигонини рекультивация қилиб, тупроқ қатлами билан ёпиш мақсад қилинган.

«Яшил макон» умуммиллий дастури доирасида республика бўйича 2024 йилда 123 та чиқинди полигони атрофида 461 минг туп ҳамда 2025 йил баҳор мавсумида 130 та чиқинди полигони атрофида 367,7 минг туп терак, тут, қайрағоч, саксовул, тол ва бошқа турдаги дарахт кўчатлари экилиб, «яшил белбоғ»лар ташкил этилди.

Келгусида 970 гектар ер майдонини рекультивация қилиб, табиатга қайтариш, йилига 58,5 млн тонна газ сизиб чиқиши ҳамда ёнғин хавфининг олдини олиш, сизот сувларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини ўртача 78 фоизга камайтириш, 116 та шаҳар ва туманларда соҳадаги ҳолатни тўлиқ яхшилашга эришиш режалаштирилган.

 

Экология вазирлиги

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔53

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар