Табиат      Бош саҳифа

Атроф-муҳит муҳофазаси ва яшил иқтисодиётнинг конституциявий кафолатлари

Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида экология соҳасида ўнлаб халқаро конвенцияларни ратификация қилган.

Атроф-муҳит  муҳофазаси  ва яшил  иқтисодиётнинг конституциявий кафолатлари

Қатор муҳим мажбуриятларни амалга ошириш юзасидан миллий дастур ва чора-тадбирлар режасини амалга оширмоқда. Бу, ўз навбатида, фуқароларнинг экологик ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир.

«Иқлим ўзгаришлари бугунги кунда асосий глобал таҳдидга айланиб бормоқда, геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, камбағалликка қарши кураш, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, сув ва рес­урслардан фойдаланиш муаммоларини кучайтирмоқда. Буларнинг асоратларини Марказий Осиёда ўткир ҳис қилмоқдамиз. Иқлим муаммолари аҳолимизнинг турмуш сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини рўёбга чиқаришда янги тўсиққа айланмоқда». Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида ушбу фикрларни таъкидлаб, жаҳон жамоатчилигини қандай хавф олдимизда турганидан яна бир бор огоҳ этди.

Ўзбекистон Республикаси экология соҳасидаги муҳим халқаро конвенция ва келишувларни ратификация қилиб, бу борада кенг кўламли иқтисодий-ижтимоий ва ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, Париж битими доирасида минтақада ҳаво ҳароратининг жадал ўсишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратмоқда. Углерод нейтраллигига эришиш учун 2030 йилгача ҳавога исcиқхона газлари чиқарилишини 35 фоизга камайтиришга эришишни мақсад қилган. Бунинг учун эса «яшил» энергетика улушини 40 фоизгача ошириш, электромобиль ва «яшил» водород кластерлари, қуёш ва шамол генерация хабларини яратиш кўзда тутилган.

Мамлакат раҳбари томонидан юртимизда 2025 йилга «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб ном бериш таклиф қилингани ва бу кенг жамоатчилик томонидан фаол қўллаб-қувватланиши давлат сиёсатининг   экологик барқарорликка эришиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини экологик норматив-стандартлар асосида модернизация қилиш тизимида муҳим қадам бўлди.

Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясида «шахс-жамият-давлат» тизимининг ҳуқуқий мақоми белгиланган бўлиб, биринчидан, миллий давлатчилик тажрибамиз ва қадриятларимиз, иккинчидан, ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси ва учинчидан, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган замонавий норма ва тамойиллари мужассам этилган. Конституциямизда давлатимиз экологик сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқаролар ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид қоида-талаблар ҳам мустаҳкамланган. Бош қонунимизнинг муқаддимасида «мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга астойдил аҳд қилиб», – дея давлатимиз экологик муаммоларнинг олдини олиш, табиий ресурсларни асраб-авайлаш, биохилма-хилликни таъминлаш ва атроф табиий муҳит ҳолатини яхшилаш орқали ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги масълиятни ҳис этиш позициясини қатъий ифодалайди.

Конституциямиз мазмун-моҳиятини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий кафолатлар ташкил этади. Хусусан, 49-моддада «Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга. Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади», – деб мустаҳкамланган. Ушбу модданинг аҳамияти шундаки, биринчидан, фуқароларнинг яшаш учун мақбул бўлган табиий шароитларга эга бўлишдек муҳим ҳуқуқини, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг атроф табиий муҳит ҳолати ва унда бўлаётган ўзгаришлар ҳақидаги ахборотни олиш ҳамда танишиш имконига эга бўлишини белгилайди. Ушбу ҳуқуқларнинг конституциявий норма сифатида белгиланиши Ўзбекистон ратификация қилган халқаро ҳужжатларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилишни таъминлайди. Иккинчидан, фуқароларнинг муҳим экологик ҳуқуқларини давлат органлари томонидан амалга ошириш механизмлари учун асосий манба бўлиб хизмат қилади. Жумладан, экология соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, дастурлар ва шаҳарсозлик ҳужжатларининг ижроси юзасидан жамоатчилик назорати олиб борилиши, шунинг­дек, барпо этилаётган уй-жой, ижтимоий иншоотлар ва саноат объектларига оид қурилиш ҳужжатларининг лойиҳалари жамоатчиликни хабардор қилиш, жамоатчилик эшитуви ва экспертизасидан ўтказилиши каби муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, мазкур моддада «Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради», – дея ифодаланган.

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йил 25 сентябрда Барқарор ривож­ланиш бўйича ўтказилган саммитида 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсадларидан иборат дастурий ҳужжат қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси ушбу ҳалқаро ҳужжатни амалга ошириш бўйича фаол ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги қарори билан «2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги дастурий ҳужжат асосида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Марказий Осиё минтақасидаги экологик таҳдидларнинг марказида албатта, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ мураккаб вазият ётади.  Минтақадаги экология тизимини яхшилаш, биологик хилма-хилликни тиклаш, чўлланиш жараёнларининг олдини олиш ва аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришларига мослашиш каби дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси давлатнинг конституциявий мажбуриятларини ташкил этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг ҳуқуқий мақомида уларнинг мажбуриятлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Конституциямизнинг бир неча моддаларида экологик мажбуриятлар ва талаблар ҳам белгиланган. Хусусан, 61-моддада «Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт. Тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий мерос давлат томонидан муҳофаза қилинади», – деб ифодаланган. Ўзбекистон замини нафақат тарихий, илмий ва ижтимоий мерос объектларига балки, табиатнинг ноёб, қайта тикланмас, такрорланмас ва гўзал масканларига бой ҳисобланади. Баъзилари ҳаттоки, ЮНЕСКО маданий ва табиий мероси объектлари руйхатига киритилган. Шунинг учун ҳам ушбу ноёб табиий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва уларни ҳар томонлама муҳофаза қилиш фуқароларимизнинг конституциявий бурчи ҳамда давлат органларининг устувор вазифалари сифатида эътироф этилган.

Асосий Қонунимизнинг 62-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар», – деб алоҳида таъкидланган. Чунки, табиатни муҳофаза қилиш, турли чиқиндилар ташланишининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофазалашга фақат давлат органларининг фаолиятини такомиллаштириш билан эришиб бўлмайди. Ҳар бир фуқаро ўз оиласи, маҳалласи, ўқиш ва иш жойида табиатни муҳофаза қилиш қоида-талабларига қатъий риоя қилгандагина атроф табиий муҳит ҳолатини соғломлаштириш ва яхшилаш мумкин. Бир сўз билан айтганда, ушбу конституциявий норма табиатни муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг кундалик юмуши ва бурчига айланишини талаб этади.

Сўнги йилларда глобал иқлим ўзгариши фонида барча давлатларда саноатнинг ривожланиши ва аҳоли сонининг ортиши иқтисодиётнинг табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжини кескин оширмоқда, шунингдек, атроф-муҳитга салбий антропоген таъсирни кучайтирмоқда. Бу эса иссиқхона газлари ажратмалари тобора ортишига олиб келмоқда. Конституциямизнинг 66-моддасида эса «Мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак», – деб қатъий мустаҳкамланган. Ушбу норманинг аҳамияти шундаки, биринчидан, мулкдорнинг мулкий ҳуқуқларини кафолатлайди, иккинчидан, мулк эгаларининг ҳар қандай ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини экологик норматив ва стандартлар доирасида амалга ошириш мажбуриятини белгилайди. Бу эса яшил иқтисодиёт тизимини шакллантиришнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.

Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади. Конституциямизнинг 68-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир», – деб мустаҳкамлангани давлат экологик сиёсатининг муҳим стратегиясини белгилайди. Ушбу норма, биринчидан, ҳар бир давлатнинг суверенитети авваламбор унинг ҳудудидаги табиий ресурс ва бойликларга мустақил эгалик қилиш ҳуқуқи билан белгиланади. Шунинг учун ҳам табиий ресурсларга нисбатан мулк масаласи муҳим аҳамиятга эга бўлиб, халқимизнинг умуммиллий бойлиги яъни давлатимизнинг мулки сифатида конституциявий норма билан мустаҳкамланган. Иккинчидан, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш принципи асосида яъни, белгиланган экологик қоидалар ва талабларга амал қилган ҳолда улардан турли мақсадларда фойдаланиш мумкинлиги алоҳида белгиланган. Учинчидан, табиий ресурсларнинг ҳуқуқий ҳолати бевосита давлат органларининг энг муҳим вазифаси сифатида муҳофаза қилинишини таъминлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 68-моддада, шунингдек, қуйидаги норма қайд этилган: «Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин». Ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи илк бор конституция даражасида  эътироф этилди. Бундан ташқари, ер мамлакатимиз экологик тизимининг энг муҳим ресурси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқини жорий этишда биринчидан, ер майдонларидан фақат оқилона фойдаланиш принципига тўлиқ амал қилган ҳолда, иккинчидан, ерни халқимизнинг миллий бойлиги ва давлатимизнинг мулки мақомидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш талаб этилади.

Асосий қонунимизда давлат органларининг ҳуқуқий мақомига алоҳида эътибор қаратилган. 115-моддада ҳукуматимизнинг жамият ва давлат ҳаёти учун зарур бўлган энг муҳим йўналишлари қаторида экология соҳасидаги қуйидаги ваколати мус­таҳкамланган: «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга, пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди».

Асосий қонунимизнинг 123-моддасида эса вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг экология соҳасидаги ваколатлари қу­йидагича белгиланган: «Ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш». Ушбу муҳим норма атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашдек муҳим вазифаларни маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклайди. Юртимизнинг барча ҳудудларида атроф-муҳит муҳофазаси барқарорлигига хизмат қилади.

Ўзбекистон Конституциясидаги экологик нормаларнинг аҳамияти шундаки, биринчидан, фуқароларнинг экологик ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди, иккинчидан, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тамойилини конституциявий қоида сифатида мустаҳкамлаб, давлат экологик сиёсатининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.

 

Шуҳрат ФАЙЗИЕВ,

ЎЭП Марказий
Кенгаши аъзоси, халқ депутатлари  Мирзо Улуғбек туман
Кенгаши депутати,

юридик фанлари доктори




Ўхшаш мақолалар

Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

🕔13:56, 05.07.2025 ✔28

Чиқиндилар билан боғлиқ соҳа фаолиятини бошқариш бугунги кунда мамлакат истиқболига дахлдор стратегик масалага айланиб улгурди.

Батафсил
Ўзбекистон  ҳайвонларни ҳимоя  этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

Ўзбекистон ҳайвонларни ҳимоя этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

🕔13:52, 05.07.2025 ✔18

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиб бериш жаҳон ҳамжамияти учун муштарак масалалардан бири саналади.

Батафсил
Швейцариядан  қолишмайдиган  «Қайнар»

Швейцариядан қолишмайдиган «Қайнар»

🕔15:48, 26.06.2025 ✔46

Юртимизнинг бир неча қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақоми берилаётгани ҳудудларимизга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимининг ошиб бораётганидан далолатдир. Куни кеча Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг қарорига биноан Китоб туманидаги «Қайнар» ва «Бешир» қишлоқларига ана шундай мақом берилгани катта хурсанд­чилик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

    Экологик маданият юксалиши учун тафаккур ўзгариши керак

    Чиқиндилар билан боғлиқ соҳа фаолиятини бошқариш бугунги кунда мамлакат истиқболига дахлдор стратегик масалага айланиб улгурди.

    ✔ 28    🕔 13:56, 05.07.2025
  • Ўзбекистон  ҳайвонларни ҳимоя  этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

    Ўзбекистон ҳайвонларни ҳимоя этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиб бериш жаҳон ҳамжамияти учун муштарак масалалардан бири саналади.

    ✔ 18    🕔 13:52, 05.07.2025
  • Швейцариядан  қолишмайдиган  «Қайнар»

    Швейцариядан қолишмайдиган «Қайнар»

    Юртимизнинг бир неча қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақоми берилаётгани ҳудудларимизга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимининг ошиб бораётганидан далолатдир. Куни кеча Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг қарорига биноан Китоб туманидаги «Қайнар» ва «Бешир» қишлоқларига ана шундай мақом берилгани катта хурсанд­чилик бўлди.

    ✔ 46    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Табиат – одамлар  очкўзлиги  учун эмас

    Табиат – одамлар очкўзлиги учун эмас

    Меъёр – борлиқнинг, табиатнинг олтин қонуни. У жамият – ижтимоий борлиқда ҳам, инсон танасида ҳам, табиат тизимида ҳам амал қилади. Аслида, бутун олам, биосфера ҳам инсон сингари мукаммал яратилган. Масалан, асалари фақатгина 4,25 фоиз глюкоза сақловчи гулга қўнади. Бу табиатдаги мувозанат, яъни меъёрга содиқликнинг ҳайратланарли намунасидир.

    ✔ 61    🕔 16:16, 19.06.2025
  • Оқава сув  очиқ ҳавзаларга ташланмоқда

    Оқава сув очиқ ҳавзаларга ташланмоқда

    Оқава сувларни тозалаш даражаси окава сув таркиби ва миқдори ҳамда сув ҳавзасининг сарфи ва сифат кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Тозалаш иншоотларини тўғри лойиҳалаштириш учун сувларни кимё­вий ва бактериологик таҳлил қилиб, унинг таркибини билиш зарур.

    ✔ 63    🕔 16:15, 19.06.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар