Етти кун      Бош саҳифа

Энди ортиқча ҳужжатлар тақдим этилмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Дастлаб депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикасида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекис­тон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан иш қидираётган шахслар томонидан меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этилишининг олдини олиш, шахс­ларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш шартларини ўзгартириш, иш берувчининг бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда юбориш шартлари белгиланмоқда.

Шунингдек, меҳнат органлари томонидан бўш иш ўринларига йўлланмалар бериш тартибини янада такомиллаштириш, бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ва ссуда ажратиш механизмларини тартибга солишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси ташаббускорлари ва масъул қўмита томонидан лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш мобайнида унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Йиғилишда фракция аъзоси Мухтор Ҳожиматов амалдаги қонуннинг 19-моддасида белгиланган субсидияларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги норма нима сабабдан қонундан чиқариб юборилаётгани юзасидан масъулларга савол билан юзланди.

Ташаббускорлар томонидан амалдаги қонунда фақатгина Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмак­лашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидияни тақдим этиш тартиби очиб берилгани, сўнгги йилларда бандликка кўмаклашиш мақсадида тақдим этилаётган субсидиялар турлари сони анча кўпайгани ва уларни тақдим этиш тартиби турлича эканидан келиб чиқиб, мазкур норма қонундан чиқарилаётгани маълум қилинди.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бандлик хизматларини кўрсатишда юзага келадиган турли муаммоларни бартараф этиш, бандликка кўмак­лашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 11-Июл  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 42 41 40 38 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар