Етти кун      Бош саҳифа

«Келажакка кафтда тутиб олиб ўтайлик»

Ўзбекистон Экологик партиясининг замон билан ҳамнафас, элнинг фикри-ўйи, интилишларига ҳамоҳанг, долзарб, нафақат бугунимизни, балки эртамизни ҳам ўйлаб илгари сурилган мақсад ва вазифалари бирма-бир амалга ошаётганига гувоҳ бўляпмиз.

«Келажакка  кафтда тутиб олиб ўтайлик»

Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари томонидан «Яшил тараққиёт учун курашамиз!» шиори остида болалар боғчалари, мактаб, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ёшларда экологик онг ва маданиятни тарбиялаш мақсадида доимий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни ва ролини ошириш, улар иштирокида тарғиботни янада кучайтириш, янги инновацион лойи­ҳалар яратиш ва уларни амалга ошириш борасида фикрлар тингланади. Шунингдек, партияга аъзо бўлиш истагидаги йигит-қизлар кундан-кун кўпаймоқда.

Ана шундай иқтидорли ёшлардан бири – Ҳулкар Исомиддинова.

Ҳулкар Исомиддинова Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти 3-курсида таҳсил олади. У вилоятдаги фаол ёшлардан бири. Университетда Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, кўплаб лойиҳалар муаллифи, грантлар соҳибасидир.

Партиямизнинг ёш аъзоси бўш вақтида компь­ютер технологияси ва дастурлаш соҳаси бўйича билимларини ошириб боради. Қизиқишлари самарасини 2022 йилда 4 та дастурий сайт яратиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан гувоҳномани қўлга киритганида кўриш мумкин.

Шунингдек, 2023 йилда «Меҳнатсевар» лойиҳасида қашқадарёлик келажак касбларини мукаммал ўрганиш истагида бўлган турли соҳаларда фаол, иқтидорли ёшлар учун махсус молиялаштириладиган тўлиқ грантни ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокими томонидан эълон қилинган «Хорижий тил билан ITга йўл» грантини қўлга киритди. Шу йилда Google лойи­ҳасини бошқариш (Google project management) бўйи­ча 6 та курсни муваффақиятли тамомлаб, халқаро CURSERA сертификатига эга бўлди.

– Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг, – дейди Ҳулкар Исомиддинова. – Гўзал табиатимиз, мусаффо ҳавомиз, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувимиз ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Она заминимиз туҳфа қилган бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш сизу бизнинг бурчимиз.

Қувонарлиси, партиянинг кўпмингсонли Ёшлар қаноти аъзолари ўз тенгдошларини вилоятимиздаги экологик муаммоларни бартараф этиш, олдини олиш ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда фаол бўлишга чорлайди. Биргаликда бажариладиган амалий ишлар эса ҳали олдинда.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 25-Апрел  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 42 41 40 38 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар